French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёдаги портлаш оқибатида жабрланганлар орасида оғир аҳволдаги беморлар йўқ – ССВ
12:24 / 2022-10-22

ССВ Сирдарёдаги портлаш оқибатида жабрланганлар юзасидан маълумот берди

Хабар берганимиздек, бугун соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлган. Мудофаа вазирлиги бунинг оқибатида талофат кўрганлар ва жабрланганлар йўқлигини айтганди.   

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур воқеа оқибатида жабрланганлар борлигини маълум қилиб, ҳолат юзасидан баёнот берди.  

Аниқланишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Малик СИУда юз берган портлаш ҳақида соат 05:01 да туман тез тиббий ёрдам бўлимига хабар келиб тушган.  

Шундан сўнг ушбу ҳодиса натижасида шикастланган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган.  

Хусусан, 5 нафар фуқаро Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида, 7 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилди.  

Шунингдек, 4 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалида стационар кузатувга олинди. Жабрланганлар орасида оғир аҳволдаги беморлар йўқ.  

Айни пайтда РШТЁИМ ва унинг Сирдарё филиалидан малакали шифокорлар Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига сафарбар қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган, дейилади ахборотда.

ЎзА