Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёдаги ИЭС қурилиши жадал давом этмоқда
17:36 / 2022-07-23

Сирдарёда қуввати 1500 МВтли янги иссиқлик электр станциясини қуриш ишлари жадал суратларда давом этмоқда.

Мазкур лойиҳа Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, cтанция йилига 12 миллиард кВт.соат электр энергия ишлаб чиқаради. Лойиҳа доирасида энг замонавий, энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилиши ҳисобига йилига 1,1 миллиард куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Станция Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида 55 гектар ер майдонида барпо этилмоқда ва 2024 йилга қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

Ш. Суяров, ЎзА