Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёдаги 19 та мактаб аттестациядан ўта олмаган
09:51 / 2021-01-15

Жорий йилнинг 13-14 январь кунлари Таълим инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва педагогларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Ўрганиш якунлари бўйча 14 январь куни Гулистон давлат университетида ўтказилган йиғилишда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг аттестациядан ўтказилиш ҳолати ҳамда бу борада мавжуд муаммолар ҳам танқидий муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев бу бора янгиликлар, вилоятда мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режаларга тўхталиб ўтди.

– Хабарингиз бор, илғор хорижий тажрибалар асосида умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини баҳолаш воситалари ва механизмлари соддалаштирилиб, аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш жараёнлари электронлаштирилди.

Шунингдек, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ички ва ташқи аттестация ўтказилиши белгиланиб, таълим муассасаларининг бевосита ўзини ўзи баҳолашда иштирок этиши кўзда тутадиган тартиб жорий этилди.

Ортиқча қоғозбозлик ва кўп вақт сарфланадиган текширувдан воз кечдик.

Коронавирус пандемияси муносабати билан таълим муассасаларини аккредитациялаш жараёнини масофадан туриб ташкил этиш имконини берувчи «ОNAKS” – электрон платформаси ҳамда онлайн аккредитация реестри ишга туширилди.

Шунга қарамай, янги тартибга мослаша олмаётган, мавжуд таълими сифатини ошириш бўйича ташаббус кўрсата олмаётган мактаб раҳбарлари борилигини кўряпмиз. Хусусан, 2020 йилда Сирдарё вилоятидаги 63 та мактаб аттестацияга жалб қилинган бўлса, шундан 43 таси аккредитацияланди. 19 та мактаб фаолияти эса қониқарсиз, деб топилган.

Шунингдек, ўтган йил давомида вилоятдаги 42 та мактабда ички ва ташқи аттестация жараёнларини ташкил этиш ҳолати ўрганилган. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳудудий ҳокимликлар ва халқ таълими бошқарув органларига 20 та тақдимнома киритилган. Натижада масъулиятсизликка йўл қўйган 18 нафар раҳбарга интизомий чоралар кўрилган. Хусусан, уларнинг 2 нафари лавозимидан озод этилган бўлса, 7 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 9 нафари эса мажбурий малака оширишга юборилган.

Вилоятда ташриф мобайнида инспекция мутахассислари таълим сифати паст, шароити оғир бўлган мактаблар ташриф буюриб, уларни муаммоларни ўрганишди. Педагоглар билан учрашиб уларни қийнаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашиб, мавжуд аҳволни биргаликда ишлаб яхшилаш бўйича йўл хариталари белгилаб олиш олишди.

Қайд этиш лозим, 2021 йил давомида вилоятдаги 60 та мактабда ташқи баҳолаш жараёнлари ўтказилиши режалаштирилган.