Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда Ёш томошабинлар қўғирчоқ театри иш бошлади
15:50 / 2024-09-17

Республикамизнинг кўпгина ҳудудларида бўлгани каби сирдарёлик ёш томошабинларнинг ҳам энди ўз қўғирчоқ театри бор. "Алоқа АК" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Аъзам Каримов бунга асос солди.

У корхонасига қарашли бўш турган бинода бир вақтнинг ўзида 250 нафар болажонга томоша кўрсатадиган "Ёш томошабинлар қўғирчоқ" театрини ташкил этди. Қайта жиҳозлаш учун "Агробанк" АТБнинг Гулистон шаҳри филиалидан олган 100 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағини йўналтирди. 

Тошкент маданият ва санъат институтини тамомлаган, Сирдарё вилоятида қўғирчоқ театри бўлмаганлиги сабабли ишсиз юрган тўрт нафар актёр, бир нафар режиссёр муқим иш жойи билан таъминланди. 

Ушбу театрнинг расмий расмий очилиш маросимида Гулистон шаҳри ҳокими Жамолиддин Ходжиманов ҳамда шаҳар секторлари раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этди.

Жажжи болажонлар учун турли куй-қўшиқлар, саҳналаштирилган томошалар намойиш этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири