Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда йўлларнинг аҳволи қандай?
12:45 / 2024-10-24

Сирдарё вилоят автомобиль йўллари бошқармаси жорий йилнинг 9 ойи давомида йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар юзасидан матбуот анжумани ва пресс -тур ташкил этди.

Сирдарё вилоятида жами 5 175 км автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 1 410 км.ни, ички хўжалик йўллари 3 765 км.ни ташкил этади, шундан 541 км автомобиль йўллари реконструкция қилинди ва таъмирланди. Бунинг учун 350 млрд сўм (йиллик режага нисбатан 86 фоиз) миқдоридаги маблағ йўналтирилди.  

Жумладан, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 132,6 млрд сўм ўзлаштирилди ва 12,1 км автомобиль йўллари реконструкция қилинди.

Хусусан, умумий фойдаланишдаги йўлларни реконструкция қилиш бўйича 88,6 млрд сўм ўзлаштирилиб 10 км; саноат зоналарида 16,9 млрд сўм ўзлаштирилиб 0,4 км; “Янги Ўзбекистон” массивларида 1,9 млрд сўм ўзлаштирилиб, 1,7 км йўллар фойдаланишга топширилди. Автомобиль йўлларини техник соз ҳолатда сақлаш бўйича 144,9 млрд сўмлик йўл ишлари бажарилиб, 302,7 км автомобиль йўллари таъмирланди.

Тизим корхоналарига 25,3 млрд сўм маблағ ҳисобига 47 дона йўл техникаси ва жиҳози харид қилинди. “Ташаббусли бюджет” дастурининг 1-мавсуми доирасида 51,9 млрд сўм маблағ ҳисобига 110,8 км ички йўллар тўлиқ таъмирланди. Бундан ташқари, ички йўллардаги 79 км тупроқ йўлларга шағал тўкилди.

Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури  доирасида ажратилган 20,1 млрд сўм маблағ ҳисобига 36,1 км (режа 28,7 км, 126 фоиз ) йўллар тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган 26 дона кўприкларда 68,5 млрд сўмлик таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилгани қайд этилди.

Мабуот анжуманидан сўнг халқаро аҳамиятдаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 126-130 километрига пресс-тур ташкил этилди. ОАВ вакиллари йўл ва йўл ўтказгич қурилиши билан боғлиқ жараён билан таништирилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

–Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги шодиёна кунлари олдидан Сирдарё туманининг Зиёкор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М34 "Тошкент--Душанбе" йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгични реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширдик,—деди Сирдарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси техник кузатиш ва бажарилган ишларни қабул қилиш бўлими бошлиғи Фарҳод Шердилов.–Йўлдан ўтувчилар учун қулайликлар бўлсин деб 141 метр металл безакли ҳимоя панжаралари, 4127 метр металл ҳимоя тўсиқлари, 96 дона  металл ёритиш устуни, 290 дона қуёш панели ёритиш чироғи, 108 дона йўл белгисини ўрнатдик. Бу юмушларни "Кўприкқурилишфойдаланиш" унитар корхонаси ишчи- хизматчилари муваффақиятли амалга оширди. Айни вақтда кўриб турганингиздек, "Тошкент-Душанбе" халқаро аҳамиятига эга бўлган йўлнинг 925- километрида йўл ўтказгичда ҳамда ушбу йўлнинг 122-125 километрларида мукаммал таъмирлаш ишлари кетяпти. Йўл ўтказгични октябрь ойида, йўл таъмирини йил охирига қадар тугатиш учун 40 яқин махсус техника воситаси, 70 нафардан ошиқ ишчи- хизматчи хизмат қилмоқда. Бу борадаги ишлар ниҳоясига етгач, 8 километр йўл атрофига қуёш панели билан жиҳозланган йўл ёриткичлари, ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади. Ушбу ишлар "Ўзйўлкўприк" кластер Сирдарё филиали кўприк ва йўл қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

Пресс-тур давомида йўлларни таъмирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири