Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати қулоч ёймоқда
17:59 / 2023-03-06

Азалдан кўчат эккан, боғ яратган инсонлар қадрланган. Сирдарё вилоятида ҳам яқинлашиб келаётган улуғ айём, Наврўз умумхалқ байрами олдидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир туман ва шаҳарларда боғ яратиш, юртни обод, янада гўзал гўшага айлантириш борасидаги эзгу ва хайрли ишлар тобора қулоч ёймоқда.

Сирдарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида 8 миллион 810 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Бу борадаги ишни ташкил этиш, уюшқоқлик билан ўтказилишига "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бошқаруви, унинг туман ва шаҳар бўлинмалари ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Улар, ўз ҳудудларида ариқ ва зовурларни ҳар хил чиқиндилардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, мевали ва манзарали кўчат экиб, боғ-роғлар яратиш ишларида фаоллик кўрсатмоқда.

–Белгиланган чора-тадбирларга асосан Сирдарё вилоятидаги мавжуд маҳаллалардаги 925 та бўш ер майдонларида 1310 дона манзарали ва 875 дона мевали, айниқса, фуқаролар йиғинлари идоралари ёндош ҳудудларида 2580 дона манзарали ва мевали дарахтлар экилиши режалаштирилган, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бошқаруви раиси Баҳодир Тўхтасинов. – Тадбирлар давомида 7883 дона дарахтларга шакл берилиб, оқлаш тадбирлари ўтказилиб, бунга 78 дона техника воситалари жалб этилди.  

Энг муҳими, Сирдарёда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида хайрия ҳашарлари ҳам ташкил этилиб, кўча ва хиёбонлар, ариқ ва зовурлар, қабристонлар тозаланиб, мавжуд мевали ва манзарали кўчатларга шакл бериб, оқланмоқда.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА