Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарорига мувофиқ, Ойбек Анваров Сирдарё вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тасдиқланди.
Ойбек Анваров ушбу лавозимни эгаллашидан аввал “IT Park” — Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳида бош мутахассис лавозимида ишлаб келган Аброржон Аллаёров Сирдарё вилояти ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг мудири лавозимини эгаллади.


Бундан ташқари, Мирзаобод туманида туғилган, ушбу тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимлигида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари сифатида ишлаб келган Элёр Қўчқоров “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси таъсисчилари умумий йиғилиши қарорига асосан, мазкур уюшманинг Бошқарув раиси лавозимига сайланди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири