Сирдарёда “Янги нафас” югуриш мусобақаси кўтаринки руҳда ўтди
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан республикамизнинг 14 та марказий шаҳарлари бўйлаб “Янги нафас” югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда сирдарёликлар ҳам фаол иштирок этди.
Мусобақа стартида сўз олган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев йиғилганларни қутлади. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган икки минг нафарга яқин иштирокчилар Гулистон шаҳридаги Сирдарё педагогика институтидан Билимдонлар масканигача бўлган 3 километрли масофани босиб ўтишди.
[gallery-10947]
Якуний натижаларга кўра аёллар ўртасида Рухшона Райимқулова фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Фахриддин Амутов эркаклар ўртасида етакчи бўлди. Имконияти чекланган шахслар орасида Моҳинур Холтўраева ҳамда Ўткир Салимов алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга иштирокчилар номинацияси бўйича ҳам рағбатлантирилди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар топширилди.
Ш. Суяров,Ш. Ортиқбоев (сурат), ЎзА