Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда умумтаълим мактабларига замонавий компьютерлар тақдим этилди
23:29 / 2025-11-22

Сирдарё вилоятидаги 32 та умумтаълим мактабига жами 512 дона замонавий компьютер тўплами етказиб берилди. Ушбу жиҳозлар мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва таълим сифати, шу жумладан ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилди.

Замонавий компьютерлар синфларда интерактив дарсларни ташкил қилиш имконини яратади. Бу эса ўқувчиларнинг билим олиш жараёнини қизиқарли ва самарали қилади, шунингдек, улар инновацион фикрлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш имкониятига эга бўлади.

Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Даврон Исоқов таъкидлашича:

“Умумтаълим мактабларни замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминлаш нафақат таълим сифатини оширишга, балки болаларни рақамли технологиялар билан ишлашга тайёрлаш учун йўл очади. Бу ташаббус мактабларда интерактив дарслар, инновацион лойиҳалар ва амалий машғулотларни самарали ташкил этиш имконини ҳам таъминлайди.”

Ўқитувчилар ҳам замонавий технологиялардан фойдаланиб, дарсларни интерактив ва визуал воситалар билан бойитиши мумкин. Бу эса таълим жараёнининг сифатини сезиларли даражада ошириш ва ҳар бир ўқувчини замонавий билим ва кўникмаларга эгалик қилишда қўллаб-қувватлайди.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, келгусида бошқа мактаблар ҳам замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланиши режалаштирилган. Бу эса Сирдарё мактабларида рақамли таълим муҳитини янада ривожлантириш ва ўқувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги малакасини оширишда муҳим қадам бўлади.

Ғулом Примов, ЎзА