Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда "Technoways Business Incubator" дастури асосида 18 та лойиҳа шакллантирилди
18:38 / 2022-07-17

Сирдарё вилояти Ёшлар технопаркида жорий йилнинг апрель ойидан буён "Technoways Business Incubator" дастури асосида ўқув ташкил этилиб келинмоқда.

Инкубация учун ғояга эга 148 нафар тингловчилардан 29 нафари саралаб олиниб, 3 ой давомида менторлар ҳамда спикерлар томонидан бепул ўқитилди. Уларнинг ғояси лойиҳа шаклига келтирилиб, ҳаётга татбиқ қилишга ёрдам кўрсатилиши назарда тутилган эди.

Мазкур дастурнинг бугунги кундаги натижаларига кўра, ўқув давомида 18 та лойиҳа шакллантирилди. Шунингдек, 3 та маҳсулот дала шароитида синовдан ўтказилди. 2 та лойиҳа бўйича инвестор билан келишув амалга оширилган бўлса, 3 та лойиҳа бўйича МЧЖ лар очилмоқда. 

4 та лойиҳанинг MVP (минимум ҳаётий маҳсулот - оммага тақдим этиш ва биринчи истеъмолчилар томонидан синовдан ўтказиш учун етарли бўлган минимал хусусиятлар тўпламига эга бўлган маҳсулот)лари яратилди. 1 та лойиҳа маҳсулотларининг сотуви йўлга қўйилди ҳамда spin-off сифатида хизмат қилмоқда.

Умумий ҳисобда 4 та лойиҳа Инновацион ифратузилмалар бўйича танловда техник экспертизадан ўтди. Хозирда молиявий экспертизадан ўтмоқда. 

Шуҳрат Суяров, ЎзА