Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда тадбиркорларнинг дўконлари қайси ҳуқуқий асосга кўра бузилмоқда?
15:11 / 2026-01-09

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Тараққиёт маҳалласи Навоий шоҳ кўчасида жойлашган енгил конструкцияли дўконлар бузилаётгани ҳақида хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Муҳокамаларда бузиш ишлари суд қарорисиз, компенсациясиз, тезкорлик билан амалга оширилгани ва аризачилар ички ишлар бўлимига олиб кетилаётгани қайд этилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Отабек Мусурмонов Сирдарё вилоят ҳокими Э.Турдимовга депутатлик сўрови юборди.

Сўровда амалдаги қонунчиликка кўра, мулкни давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш фақат суд қарори асосида ва компенсация тўлангандан сўнг амалга оширилиши лозимлиги таъкидланган. Шу боисдан депутат О.Мусурмонов мутасаддидан савдо дўконларини бузиш қайси ҳуқуқий асосга кўра амалга оширилаётгани ҳамда бузиш ишларига эътироз билдирган тадбиркорларнинг ички ишлар органларига олиб кетилаётгани бўйича аниқ тушунтиришлар тақдим этишни сўраган.

Депутат сўровига жавобни кузатиб борамиз.  

М.Комилова,

ЎзА