Сирдарёда тадбиркор 650 миллион сўмни “еб юборди”
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.K.” МЧЖ раҳбари К.А. ва бошқалар банк муассасасидан ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун ажратилган 650 миллион сўм кредит маблағини “B.S.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ш. Суяров, ЎзА