Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда сайёр қабул
15:11 / 2023-06-12

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Маҳкамованинг сайёр қабули бўлиб ўтди ва унда фуқароларнинг юздан зиёд мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабулда моддий ёрдам, бандлигини таъминлаш, паспорт, саломатлигини тиклаш, банк ва кредит, кадастр билан боғлиқ муаммолар, пенсия, субсидия, уй-жой масалалари каби кўплаб муаммоли мурожаатлар тингланди. Шунингдек, 4 нафар тазйиққа учраган аёллар, 13 нафар апробацияда турган аёлларнинг мурожаатлари ўрганилиб, тегишли тартибда ҳал қилиш чоралари кўрилди.  

Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳрининг “Улуғобод” МФЙда маҳалла бешлиги фаолияти билан яқиндан танишди. “Аёли эъзозланган юрт” шиори остида маҳаллада яшовчи 14 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга тикув машиналари топширилди. Шунингдек, “Соғлом турмуш тарзи” мавзусидаги кўргазмали семинар ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари билан учрашув барча иштирокчилар учун қизиқарли бўлди.  

 

Шуҳрат Суяров,  

ЎзА