French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда Президентликка номзоднинг ишончли вакили томонидан брифинг ташкил этилди
13:11 / 2021-09-28

Гулистон шаҳрида Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг ишончли вакили Иномжон Қудратовнинг «Ишончли вакил ишининг бошланиши, унинг вазифалари» мавзусида ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

Унда Президентликка номзоднинг сайловолди дастури чоп этилган китобча ва буклетлар, “Адолат” газетасининг махсус сони иштирокчиларга тарқатилди. Тадбирни «Адолат» социал-демократик партиясининг Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов очиб, сўзни Президентликка номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг ишончли вакили Иномжон Қудратовга берди. Иномжон Қудратов оммавий ахборот воситалари вакилларини Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли билан таништириб, номзоднинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти, илмий-ижодий ишлари хақида батафсил маълумот берди.

– Президентликка номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди, – дейди «Адолат» социал-демократик партиясининг фаоли Салоҳиддин Элмуродов. – Хусусан, номзоднинг сайловолди дастуридаги “Таълим соҳасида адолат устуворлигини таъминлаймиз» бўлими иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди. Боиси, ҳозирги кунда ривожланган давлат мақомига етишиш учун аҳолининг билим савиясини ошириш ва дунёқарашини талаб даражасида шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Учрашув сўнгида “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси Жамол Комилов Президентликка номзоднинг сайловолди дастурини маъқуллаб, шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида Баҳром Адбураҳимович Абдуҳалимов учун овоз беришга чақирди.

 

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА