Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда поликлиника қайта иш бошлади
12:02 / 2022-04-30

Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотида ҳудудларда фаолият кўрсатган, аммо маълум сабабларга кўра фаолияти тугатилган оилавий поликлиникаларни таъмирлаш ва қайта ишга тушириш тўғрисида соҳа ходимларига берган топшириқлари ижроси доирасида Сирдарё туманининг Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Улуғбек" оилавий поликлиника қайта иш бошлади.

Уни таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун туман бюджетидан 120 миллион сўм, тиббий жиҳоз, компьютер жамланмалари билан жиҳозлаш учун 250 миллион сўм пул маблағи сарфланиб, аҳоли саломатлигини сақлаш учун барча шароит яратилди. 
– Поликлиника фаолияти тугатилгач, аҳолини бошқа ҳудуддаги поликлиникага бориб, қайтишида турли муаммолар кузатилаётган эди, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Санъат Қодиров. – Қайта очиш ва ишга тушириш масаласи муаммо бўлиб турган эди. Бу масалага Президентимиз оқилона ечим топиб берди.

 Натижада, ишламай турган поликлиникани қайта ишга туширдик. Энди, ушбу ҳудудда истиқомат қилиб келаётган 4300 нафар аҳоли учун, 8 километр узоқликда жойлашган 29-оилавий поликлиникага эмас, ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникага бориш имкони туғилди. Қолаверса, қайта ишга тушган ва фаолиятини бошлаган поликлиника 100 қатновга мўлжалланиб, унда аҳолига кундузги стационар тартибда хизмат кўрсатиш учун 5 ўринли кундузги шифо маскани фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Шуҳрат Суяров, 
ЎзА