ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Малик” чегара божхона постида Гулистон шаҳридаги 9-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари учун танишув ташрифи ташкил этилди.
Тадбир доирасида ўқувчиларга божхона пости фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилиб, енгил автотранспорт воситаларини назоратдан самарали ўтказишда қўлланиладиган замонавий ускуналар — қўл юкларини сканер қилувчи рентген қурилмалари, ST-40 жамланмалари, портал мониторлар ҳамда автомобиль рақамларини аниқлаш тизимлари амалиётда намойиш этилди.
[gallery-25492]
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига божхона органлари фаолиятида хизмат итларининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди. Хизмат ити иштирокида божхона назорати жараёни бўйича маҳорат дарси ҳам кўрсатилди.
Учрашув якунида ўқувчилар соҳадаги мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, божхона органлари фаолияти ҳақида янги билим ва кўникмаларга эга бўлди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА