Президент топшириқлари ижроси назоратда
Президент Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Сирдарёга ташрифи давомида вилоят инновацион ҳудудга айлантирилиши ҳақида гапирган эди.
Хусусан, Хитой тажрибаси асосида қорамол ва паррандачилик эко-комплекслари, балиқчилик плантациялари ташкил этиш, шунингдек, янги чорва наслини яратиш бўйича мутахассисларга бир қатор топшириқ берилган эди.
Президент топшириқлари ижроси назоратда, ташаббуслар эса амалда.
Чорвачиликнинг қорамолчилик ва паррандачилик йўналиши бўйича замонавий эко-комплексларни жорий этиш бўйича Хитойнинг Тянжин Кайтенг инвестиция гуруҳи вакиллари ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутасаддилари ўртасида музокаралар олиб борилаётган эди. Қўмита ахборот хизматидан хабар берилишича бу бўйича музокаралар якунига етган.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари ва Тянжин Кайтенг инвестиция гуруҳи вакиллари ўртасида бир неча марта музокаралар бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Хитойнинг чорвачилик соҳасидаги илғор технологиялари асосида Сайхунобод туманида намунавий чорвачилик комплексини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишга келишилди.
Шунингдек, вилоятнинг шарт-шароити тубдан ўрганилиши ва лойиҳалар бўйича бизнес-режа ишлаб чиқиш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Икром АВВАЛБОЕВ,
ЎзА мухбири