Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда
16:35 / 2024-08-28

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалига Жаҳон шошилинч тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасининг 530 минг АҚШ доллари ҳисобига энг сўнгги русумдаги ангиограф аппарати олиб келиб ўрнатилди.

– Президентимиз  ташаббуси билан  келтирилган мазкур ангиограф  аппарати  юрак коронар қон томирларида муаммоси бор,  шошилинч тез тиббий ёрдамга муҳтож  беморларда юрак  коронар қон томирда,  уйқу артериясида  ва оёқ сон  артерияларида юқори технологик текширувларни ўтказишда кўмаклашади ва   заруратга қараб беморларнинг  юрак-қон томири ва  уйқу артериясида ангиопластика ва  стентлаш  амалиётларини ўтказиш имконини беради, – дейди Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, рентгенэндоваскуляр жарроҳ Хуршид Ҳакимов.  

Бундан уч йил муқаддам шу турдаги аппарат Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалига келтирилиб ўрнатилганди. Бунинг натижасида мазкур филиалнинг  рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлимида юрак-қон томир тизимида муаммоси бор бўлган беморлардан 1200  нафарида коронаграфия,  1000  нафарида стентлаш, 25 нафарида юрак-қон томир тизими билан боғлиқ бошқа амалиётлар ўтказилган. Энг асосийси, ушбу бўлим фаолияти йўлга қўйилмасдан олдин сирдарёлик беморлар пойтахтга ва хорижга боришган бўлса, Сирдарёда бу турдаги амалиётлар йўлга қўйилиши натижасида  беморлар Тошкент ва хорижий давлатлардаги тиббиёт муассасаларига боришига ҳожат қолмади.

Республика шошилинч  тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалига келтирилган ва ўрнатилган ангиограф аппарати эса,  Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалининг рентгенэндоваскуляр жарроҳлик  бўлимидан фарқли равишда  юрак-қон томир  тизимида  муаммоси  бор беморларга шошилинч ёрдам кўрсатишда қўл келади.

Ушбу бўлим,  унга ўрнатилган ангиограф  аппаратида ишлаш,  беморларга рентгенэндоваскуляр жарроҳлик  хизмат кўрсатиш учун 4 нафар мутахассис Тошкентда ва хорижий давлатларда тажриба орттириб келди.  

Қувонарли томони, янги бўлимда илк амалиётлар ҳам ўтказилди.  Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, рентгенэндоваскуляр жарроҳ  Хуршид  Ҳакимов, А. Н. Бакулев номидаги Юрак-қон томир жарроҳлик  маркази кичик илмий ходими Аракелян Мнацакан Самвелович, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалининг директори Бекзод Мардонов  ва рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлими мудири Фаридун Юлдашевлар маҳорат дарси сифатида амалга оширган юқори технологик жарроҳлик амалиёти давомида Мирзаобод туманидаги "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган, 1967 йилда туғилган  И.Т.нинг  юрак ўнг коронар қон томирига 2 та стент ва  Гулистон туманидаги "Беш булоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган, 1960 йилда туғилган Р. С.нинг юрак-қон томирига 1 та стент қуйилди.

Ғулом Примов, ЎзА