Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда "Маънавият фестивали" ўтказилди
12:09 / 2022-10-12

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириғи асосида Сирдарё вилоятида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида "Маънавият фестивали" бошланди.

Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига пойтахтдан 7 мингдан ортиқ адабий-бадиий китоблар ортилган автоуловлар карвони етиб келди. Шоира ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, сўз усталари, актёрлар, илм аҳли жамланган фестивал доирасида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди. Китоблар карвони Боёвут, Сайхунобод, Янгиер ҳамда Гулистон каби туман ва шаҳарларга етказилди.

Тадбир вилоят марказидаги Мир Алишер Навоий ҳайкали қаршисида давом этди. Куй-қўшиқлар янгради. Шунингдек, “Ватан остонаси”, “Муҳаббат баҳори”, “101-рейс”, “Мерос”, “Аёл қисмати”, “Аёл қалби”, “Барон-2”, “Бир кунлик тўй” сингари бадиий фильмлар намойиш этилди.

Ёшлар билан ўтган учрашувларда мамлакатимиздаги ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз борди.

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов(сурат), ЎзА