English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда кластерлар томонидан юқори хосил олган фермерларга "Дамас" автомашиналари совға қилинди
17:11 / 2022-01-01

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан,республикада кластер усули йўлга қўйилиб, экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам йилма-йил ошиб бормоқда.

Вилоятда юқори ҳосил олган фермерлар кластерлар томонидан мунтазам рағбатлантириб борилмоқда.

Сирдарё туманидаги "WHITE GOLD CLASTER" томонидан йил сўнгида 2021 йилда юқори ҳосил олган "Омонбой ўғли Тугал" ҳамда "Баҳодир-захматкаш" фермер хўжаликларига "Дамас" автомашиналари совға қилинди.

Ш. Суяров,ЎзА