Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда китоб тақдимоти
12:12 / 2023-09-13

Гулистон давлат университетида “Қатлнома”, “Қонли тошбўрон” каби бир қанча ижтимоий, тарихий, фалсафий асарлар муаллифи Набижон Боқийнинг 2023 йилда “Muharrir nashriyoti”да чоп этилган “Тўра Сулаймон кутубхонаси” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Абдухолиқ Абдураззоқов, Абдунаби Бойқўзиев каби ижодкорлар, университет профессор- ўқитувчилари, талабалар, Ўзбекистон Либерал демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тўра Сулаймон кутубхонасида, фалсафий, ижтимоий, сиёсий, ахлоқий, маданий, табиий, тиббий мавзудаги китоблар жуда кўп. Шу вақтгача Тўра Сулаймон ҳақида “Тўра Сулаймон замондошлар хотирасида”, “Тўра Сулаймон бир ён” номли бир қанча китоблар нашр этилган. Бугунги янги китоб ҳам Тўра Сулаймон ижодининг янги қирраларини янада очиб беришга хизмат қилади, деган фикрлар баён қилинди тадбирда. – Бундай китоб нафақат бизда дунё ҳамжамиятида ҳам ноёб аҳамият касб этади. Негаки,

–Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон ижоди билан яқиндан танишиб, у ўқиган китоблардан қандай фойдаланган, нималарга эътибор қаратган, китоб муаллифларининг қайси фикрларига қўшилган ёки қўшилмаган. Бу жиҳатларни ўрганишнинг ўзи ҳам бир меҳнат, билим, жасорат талаб этади, – деди Қозоқбой Йўлдошев.

Тўра Сулаймон ўзбек адабиётинигина эмас, жаҳон адабиётини ҳам ўрганган, шу билан бирга ҳар бир ўқиган китобларига ҳам таҳлилий, танқидий ёндаша олган “Тўра Сулаймон кутубхонаси” китоби муаллифи Набижон Боқий китобнинг яралиши тарихи, унинг аҳамияти ҳақида сўзлади, янги китобига дастхат ёзиб тадбир қатнашчиларига тақдим этди. 

Шуҳрат Суяров, 
ЎзА мухбири