Сирдарёда IT академия очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
IT-Park Сирдарё вилояти филиали қошида “Digital Academy” бренди остида IT академия ташкил қилинди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, соҳа мутахассислари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-14897]
IT академия ҳозирда Беларусь ва Туркия давлатларига 3D анимация ва видеолар экспортини амалга оширади. Шунингдек, жорий йил охирига қадар 400 нафар, келгуси йилда 2000 нафар ёшни соҳага қамраб олишни режалаштирган.
Тадбир якунида академия раҳбарига “Coursera” платформасида 50 нафар ўқувчи ҳамда ходимнинг пуллик курсларда бепул таълим олиши учун ваучер топширилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА