Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда иссиқлик электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйилди
18:49 / 2021-11-15

Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев энергетика саноатида кўп йиллик тажрибага эга бўлган Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси бош директори Aҳмет Женгиз бошчилигидаги делегация билан учрашди. Унда ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар соҳалардаги азалий алоқалар хусусида сўз борди.

Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда. Томонлар Ховос туманида қиймати 150 миллион АҚШ долларлик 220 мегаватт қувватга эга бўлган иссиқлик электр станцияси қуриш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борди. Сўнг Ховос тумани, “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида иссиқлик электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйилди. 

7 гектар майдонга қурилиши мўлжалланган иссиқлик электр станцияси ишга туширилиши билан 80 та иш ўрни яратилади. Қурилиш жараёнида эса 450 нафар ишчи кучидан фойдаланилади.

ИЭС қурилиши 2022 йилнинг август ойига қадар тугатилади. Ишлаб чиқариладиган электр энергияси "Миллий энерго тизим" га уланади. 

ИЭСнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,76 миллиард киловатт соатни ташкил этади. Бунинг учун йиллик 385 миллион метр куб табиий газ талаб этилади. Одатий станцияларга нисбатан 150 миллион метр куб табиий газ тежалади.

Маълумот учун, “Cengiz Enerji” компанияси энергетика бозорида 4 937 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, инфраструктура, тоғ-кон ва энергетика саноати, темир йўл ҳамда автомобиль йўллари, кўприклар ва денгиз портлари қурилиши бўйича Туркиянинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА