Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда ипакдан гилам тўқилади
14:52 / 2024-05-08

Сирдарёда ипакдан гилам тўқилади Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Уммон султонлигининг “Albahar Trading Business Agency” компанияси бош директори Ал-Бахар Ал-Равас Саид Салим Муҳаммедни қабул қилди.

Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида бўлиб ўтган учрашувда икки томон учун ҳам манфаатли бўлган янги лойиҳа хусусида фикр алмашилди.

Вилоятда ҳар йили 150 тоннага яқин ипак толаси ва ипак момиғи тайёрланади. Лекин ундан деярли тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмайди. Шу боис компания Сирдарёда ипакдан гилам тўқиш корхонасини барпо этишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулот тўлиқ экспортга йўналтирилади. Компания мутахассислари бир йил давомида маҳаллий ишчиларга ўз тажрибасини ўргатади.

[gallery-17328]

Маълумот ўрнида: 25 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келаётган “Albahar Trading Business Agency” компанияси сифатли ипак ва жун маҳсулотларидан гилам ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланади. Асосий ишлаб чиқариш қувватлари Ҳиндистонда жойлашган. Қўл меҳнати билан тўқилган гиламлар дунёнинг 45 мамлакатига экспорт қилинади. Мулоқот чоғида инвесторга мазкур йўналишда вилоятдаги мавжуд имкониятлар, зарурий хомашё ва ишчи кучи ҳақида маълумот берилди. Лойиҳанинг ҳозирги кун талабларига мослигини қайд этган вилоят ҳокими, уни тезроқ ва муваффақиятли амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканлигини билдирди.

Якунда бу борада ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меҳмонлар сирдарёлик ҳунармандлар фаолияти ва гилам тўқиш жараёни билан ҳам яқиндан танишди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари