Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда ҳар бир фермер 2 гектардан ерини 4 нафардан ёшларга бўлиб беради
17:05 / 2021-01-28

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 27 январь куни ёшлар бандлиги масаласида ўтказилган селектор йиғилишида қисқа муддатли таътилдан қайтган Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам иштирок этди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Селектор йиғилиши ўтаётган чоғда Президентимиз Сирдарё ҳокими Ғофуржон Мирзаевдан вилоятдаги фермер хўжаликлари сони ҳақида маълумот сўради.

Вилоят ҳокими, айни пайтда, Сирдарё вилоятида 2 минг 684 та фермер хўжалиги борлигини ва уларнинг ҳар бирида ўртача 80 гектардан ер майдони мавжудлигини айтди.

Президент бу маълумотдан сўнг Сирдарё вилояти ҳокими зиммасига, шу йилнинг ўзида ҳар бир фермер 2 гектардан ер майдонини 4 нафардан ёшга бўлиб бериши бўйича топшириқ берди.

“Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди. Шу орқали камида 10 мингдан ортиқ ёшларни иш билан банд қилган бўламиз”, деди селектор йиғилишида Ш.Мирзиёев.

Сирдарёлик фермерлар ва айниқса, банд бўлмаган “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бу таклифни зўр мамнуният билан қабул қилди.

 

А.ҚАЮМОВ, ЎзА