Сирдарёда ҳам туризм ривожланади
Самарқанд шаҳрида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилотлари Бош ассамблеяси(UNWTO)нинг 25 сессияси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли тадбир доирасида Глобал инвестиция форуми ва кўргазма ҳам ташкил этилди. Форумнинг дастлабки кунида Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарлари Шохруҳ Исоқулов ва Баҳодир Ботиров Россия, Вьетнам ва Тожикистон давлатлари вакиллари билан музокаралар олиб борди. Мулоқотлар давомида Сирдарёнинг туристик-инвестицион салоҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди ва ҳамкорлик бўйича илгари сурилган қатор таклифлар муҳокама қилинди.



Мулоқот якунида 18 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан олтита меморандум имзоланди.
Ш.Суяров,
ЎзА