Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда ҳам тест синовлари бўлиб ўтмоқда (+видео)
14:41 / 2023-08-01

Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди. Ушбу синовлар олдидан Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев мажмуага ташриф буюрди ва барча абитуриентларга омад тилади.

Имтиҳонлар кунига икки сменада ўтказилади. 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар, 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудни назорат қилиш учун камералар, шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация қурилмалари ўрнатилган. 135 нафар малакали мутахассис назоратчи сифатида танлаб олиниб, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, миллий гвардия ҳамда хизмат кўрсатиш тизимлари ходимлари бириктирилган.  

Жорий йилда вилоят бўйича жами абитуриентлар сони 33 337 нафарни ташкил этди. Тест синовлари абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуаси сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 август куни якунланади.

[gallery-12979]  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qCaDgqwYrYk" title="Сирдарёда ҳам тест синовлари бўлиб ўтмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев, (сурат) ЎзА