English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда ҳам "Сўнгги қўнғироқ" жаранглади
16:02 / 2022-05-25

Сирдарё вилоятининг барча туман, шаҳарларидаги 304 та умумтаълим мактабида 9036 нафар битирувчи ўғил-қизлар катта ҳаётга йўлланма олди.

Вилоятдаги барча ўқув масканларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Мактаб билан хайрлашув тадбирлари Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ва давлатимиз раҳбари томонидан битирувчи ўғил-қизларга йўлланган табрикни ўқувчиларга етказиш билан бошланди.

Тадбир доирасида йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли битирувчилар, фан олимпиадалари, кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда ижодкор ўқитувчилар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида битирувчи синф ўқувчилари таълим берган устозлари, севимли таълим масканлари, ўзлари учун яратилган барча шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Қалбларни ҳаяжонга солувчи “Сўнгги қўнғироқ” садолари устозлар, ўқувчи-ёшлар ва ота-оналар қалбида бир умрга ёдда қоладиган бўлди.

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов(сурат), ЎзА