French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда фуқароларнинг 810 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилган
15:01 / 2022-06-17

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида Мажбурий ижро бўлимлари томонидан ишга тиклаш, иш ҳақларини ундириш билан боғлиқ муаммоли жараёнлар ижобий ҳал қилиб келиняпти.

Жумладан, қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 10 нафар шахс суд қарорлари асосида ишга тикланиб, жами 661 нафар фуқаро ҳамда 29 нафар юридик шахснинг ҳуқуқи тикланди.

Иш ҳақларини ундириш билан боғлиқ 172 та ижро ҳужжатига асосан, 810 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилган.

Шунингдек, «Гулистон пахта тозалаш» АЖ 25 нафар ишчи-ходимлари фойдасига жами 100 000 000 сўм иш ҳақини вақтида тўламаган. Шундан сўнг, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорларига асосан, корхонадан иш ҳақларини ундириш ҳақида ҳужжат Бюронинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига келиб тушди.

Қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисидаги қарорига асосан жами 100 000 000 сўм иш ҳақи пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилган.

ЎзА