Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда ер ва кадастр соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди
08:44 / 2022-06-15

Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан 822 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 2-қисми билан 14 та, 60-моддаси 3-қисми билан 8 та, 60¹-модда билан 1 та, 68-модда 1-қисми билан 492 та, 68-модда 2-қисми билан 1 та, 68¹-модда билан 306 та иш ўз ечимини топди.

Кўриб чиқилган маъмурий ишлар бўйича 1 миллиард 654 миллион 900 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

Қўлланилган жарималарнинг 563 миллион сўми ундирган бўлса, ундирилмай қолган жарималар бўйича маълумотлар Мажбурий ижро бюросига юборилди.

Шунингдек, 371 та ҳолатда 60-модда 2 қисми билан қўлланилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳуқуқбузарлар томонидан бартараф этилганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси билан тугатилиб, эгаллаб олинган ер майдонлари туман захирасига қайтарилди.

ЎзА