Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда энг яхши нотариус аниқланди
12:37 / 2020-12-03

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб Гулистон шаҳрида “Йилнинг энг яхши нотариуси” ва “Йилнинг энг яхши нотариал идораси” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар 3 та шарт бўйича ўзаро баҳслашди.

– Ушбу кўрик-танловнинг биринчи шартида вилоятда фаолият олиб бораётган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариуслик фаолиятини ташкил этиш минимал талабларига риоя этилганлиги, яъни хизмат биносининг умумий ҳолати, темир панжара, камера, сигнализация ва зарурий пешлавҳаларнинг мавжудлиги, санитария- гигиена қоидаларига риоя қилиниши, зарур компьютер ва бошқа техник жиҳозлар билан таъминланганлиги ҳамда ободонлаштирилганлиги, иккинчи шартида эса нотариус ва жамоасининг муомала маданияти, хизмат сифати ва унинг қамрови инобатга олинди, – дейди Ўзбекистон Нотариал палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси маслаҳатчиси Акмалжон Вохидов. – Ҳудудий босқичнинг учинчи шарти барчасидан қизиқарли ўтди. Тезкор савол-жавобларга барча нотариуслар аниқ ва лўнда жавоб беришга ҳаракат қилди.

Танлов ҳайъатининг қарорига кўра Сирдарё туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зоҳиджон Казаков Сирдарё вилояти бўйича “Йилнинг энг яхши нотариуси" деб эътироф этилди. Унинг жамоаси эса вилоятдаги “Йилнинг энг яхши нотариал идора” деб топилди. Уларга ҳудудий бошқарманинг 1-даражали дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА