Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда "Дўстлик фестивали" бўлиб ўтди
20:12 / 2022-08-05

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб «Халқлар дўстлиги куни» муносабати билан бўлиб ўтаётган “Дўстлик фестивали" доирасида турли маданий, маънавий-маърифий ва илмий-амалий тадбирлар давом этмоқда.

Бугун ана шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилоятининг маркази Гулистон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирокчиларни байрам билан самимий табриклади.

Сирдарё халқи бундан бир неча йиллар муқаддам Мирзачўлни ўзлаштиришга келган турли миллат ва элат вакилларининг авлоди. Улар ушбу заминни ўз уйи деб ҳисоблайди.

[gallery-8184]

— Дўстлик масофа танламайди, тил, дин ёки ирқ билан чегараланмайди, у нафақат инсонларни, шунингдек халқлар ва давлатларни ҳам ўзаро ҳурмат, ишонч асосида бирлаштиради. - деди Ғофуржон Мирзаев. — Бугун ҳақиқий маънода гулистонга айланаётган Сирдарё айнан миллатлараро дўстлик ва аҳиллик, турли миллат ва элат вакилларининг бирдамликдаги саъй-ҳаракати ва меҳнати маҳсули.

Тадбирда вилоятда яшаётган турли миллат вакилларининг этнографияси, моддий ва маънавий маданиятини акс эттирувчи кўргазмалар, улар томонидан тайёрланган “Ўзбекистон - умумий уйимиз!” деб номланган концерт дастури намойиш этилди.

Фестиваль доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА