Мана, 30 йилдирки мамлакатимизда 2 июль санаси Ўзбeкистoн Рeспубликасининг давлат герби қабул қилинган кун сифатида нишонлаб келинмоқда.
Бугунги кунда ёшлар спорт, илм-фан ва халқаро даражадаги тадбирларда юксак натижаларни қўлга киритиб жаҳон ареналарининг юқори шоҳсупаларини забт этмоқда. Бу каби юксак ютуқларни нишонлаш жараёнларида уларнинг ёнида доимий равишда давлатимизнинг бошқа рамзлари каби гербимиз туширилган спорт формалари, тарғибот материалларининг бўлиши эса ушбу ҳаяжонли дамларда ёшларимизга улкан мадад бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан "Оламни маҳлиё айлаган диёр" шиори остида Гулистон шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб “Ватанпарвар” ташкилоти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Миллий гвардия бошқармалари томонидан “Ватанпарвар автокарвони” ҳаракатланди.
Сўнг “Ёшлар маркази”да Давлат гербининг аҳамияти, уни улуғлашга қаратилган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Бу каби тадбирлар улғайиб келаётган ўғил-қизларда ўзи туғилиб ўсган юрт тақдири учун дахлдорлик, фидойилик, Ватан учун чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ш. Суяров, Ф. Тошматов (сурат), ЎзА