Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда “COVID-19”га қарши эмлаш бошланди
14:19 / 2021-04-01

Гулистон шаҳар ҳудудида 65 ёшдан юқори, меҳнат фахрийлари ўз хоҳишига кўра коронавирус инфекциясига қарши эмланмоқда.

Жорий йилнинг 1 апрелидан Гулистон шаҳрида “COVID-19” инфекциясига қарши шаҳар аҳолисини эмлаш учун 9 та эмлаш пункти шай ҳолатда эканлиги хусусида аввал хабар берилган эди.

Жорий йилнинг 1 апрель соат 11:00 ҳолатига кўра, шаҳар ҳудудидаги 9 та эмлаш пунктида 68 нафар фуқаро эмланиб, улар тиббиёт ходимларининг қатъий назоратига олинган.  

Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг маълумотига кўра, дастлабки эмланган кўнгилли фуқароларнинг барчасининг ҳолати яхши.

Сирдарёда эмлаш ишлари давом этмоқда.

[gallery-1851]

А.Қаюмов,

Ф.Тошматов, ЎзА