Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Сирдарёда бизнес қилинг" форуми Гулистонда старт олди
16:18 / 2025-08-28

Гулистон шаҳридаги Ҳунармандлар масканида Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «Сирдарёда бизнес қилинг» халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда 20 та давлатдан 300 нафар хорижий инвестор, 200 дан зиёд маҳаллий тадбиркор, шунингдек Россия, Хитой, Қозоғистон, Венгрия ва Тожикистон элчихоналари вакиллари ҳамда 10 та ҳамкор ҳудуддан делегациялар иштирок этмоқда.

Форум аввалида вилоятнинг инвестициявий имкониятларини ёритувчи видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг, тадбирни Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов очиб, форум мамлакатимиз ва вилоят тараққиётида муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Тожикистон ва Венгрия элчилари, Хитой ва Россиядан ташриф буюрган расмийлар сўзга чиқиб, Ўзбекистонда савдо ва инвестиция учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот беришди.

Тадбир доирасида ҳудуднинг истиқболли инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилиб, В2В ва В2G форматда учрашувлар ташкил этилди.  

Шунингдек, меҳмонларнинг Гулистон шаҳридаги «Қовун сайли»да иштирок этишлари, вилоятдаги эркин иқтисодий зоналарни бориб кўришлари, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар фаолияти билан танишишлари кўзда тутилган.

Форум эртага  ҳам давом этади.

Ғулом Примов,

Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат) ЎзА мухбирлари