Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда байрам тадбирлари бошланди
17:41 / 2022-08-27

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бошланди.

"Юрт байроғи" майдонида бошланган байрам тадбирлари, "Гуллар" фестивали, Сирдарёлик ҳунармандлар ва тадбиркорлар томонидан намойиш этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасига, миллий урф-одат, дўстлик ва тотувлик, тинч-осойишта ҳаётимизни тараннум этувчи маданий-маърифий тадбирларга уланиб кетди.

- Сирдарёга келганимга кўп бўлмади, - дейди самарқандлик ҳунарманд  Насим Ашуров. - Ўша даврдаги Гулистон билан бугунгиси орасида анча фарқ бор. Шаҳар ўзгарган. Равон ва кенг йўллар, кўкка бўйлашган иморатлар, фавворалар, гулзорга, чаманзорга айланиб бораётган янги ва ёшараётган Гулистон бир ҳайратимга ўн ҳайрат қўшди.

Шаҳар таниб бўлмас даражада ўзгарди. Янги турар жой мавзелари, инфраструктура объектлари бунёд этилди. Аҳолининг ижтимоий аҳволи ҳам яхшиланди.

Сирдарёда миллатлараро тотувлик, дўстлик ришталари қадрланиб, оға-ини, қуда-анда бўлиб яшаётган турли миллатлар сони ортиб боряпти. Буни байрам сайлида иштирок этган, Қирғиз миллий-маданий маркази Сардоба бўлими ҳузурида фаолият кўрсатаётган "Жан-жанай" фольклор-этнографик дастаси томонидан ижро этилган куй-қўшиқ, терма ва ўланлардан ҳам билса бўлади.

- Гулистонда туғилиб ўсганман, - дейди Корейс маданий маркази Гулистон шаҳар бўлими бошлиғи Андерий Кан. - Ўртоқларимнинг кўпи ўзбеклар. Улар билан қон-қардош, яқин оғайни бўлиб кетганман.Тўй-маъракаларимиз, байрамларимиз ҳам битта.

Байрам тадбирлари давом этмоқда.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА