Сирдарёда байрам шукуҳи
Гулистон шаҳрида давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев иштирок этиб, Сирдарё аҳлини қутлуғ айём билан табриклади.
Тантанали тадбирда Президентимиз бошчилигида мамлакатимиздаги ислоҳотлар муқаррар тус олгани, юртдошларимиз уларни қўллаб-қувватлаб, фаол иштирокчисига айлангани таъкидланди.
[gallery-19052]
Байрам катта концерт дастури билан давом этди. Мумтоз куй-қўшиқларда ўзбек элининг бой санъати ва қадриятлари, фольклор-этнографик жамоаларнинг чиқишларида Ўзбекистон турли маданиятларни бирлаштирган макон экани ёрқин намоён бўлди. Эстрада хонандаларининг чиқишлари ва мушакбозлик йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА