Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда анор данагидан ёғ ишлаб чиқарилмоқда
12:30 / 2022-07-30

Сирдарё тумани инновацион ҳудудида фаолият юритаётган "Anor yog'i Sirdaryo" МЧЖ раҳбари Яшин Маматқулов томонидан таклиф қилинган "Анор данагидан ёғ ишлаб чиқариш" стартап лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 305,2 млн. сўм грант маблағлари билан молиялаштирилди.

Ҳозирги кунда стартап корхонада анор мойи ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, йиллик  ёғ ишлаб чиқариш қуввати 2 500 литрга тенг.

Маълумот ўрнида, анор данаги мойи таркибида 80-85 фоизгача эссенциал - гранат (пуник) ёғ кислотаси мавжуд бўлиб, у хужайранинг метоболитик жараёларини меъёрлаштириб туриш хусусиятига эга. Анор данаги мойи фойдали хусиятлари билан нафақат косметологияда балки табобатда ҳам кенг қўлланилади.

Ш. Суяров, ЎзА