English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда академик Саид Шермуҳамедов V анъанавий хотира турнири ташкил этилди
18:43 / 2021-06-19

Гулистон шаҳрида олим, академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори, 1990-2016 йиллардаги Ўзбекистон фалсафа жамияти президенти Саид Шермуҳамедов таваллудининг 91 йиллигига бағишлаб V анъанавий шахмат хотира турнири бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти маърифатпарварлари ва зиёлилари мусобақасига айланиб улгурган ушбу турнир Гулистон давлат университети жамоаси томонидан уюштирилди.

Тадбирда академик Саид Шермуҳамедовнинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти, инсонпарварлик ва ватанпарварликка йўғрилган илм йўли ҳақида сўз борди.

Турнирда Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари, “Университет овози”, “Гулистон янгиликлари” ва “Янги Сирдарё” газеталари ижодкор-шахматчилари ҳам иштирок этди.

Якунда 1-ўрин Маъмуржон Охунжоновга насиб этди. 2-ўринни Пўлат Давлатов ва 3-ўринни Баҳром Боймуродов эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА