French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда АГТКШда ноқонуний газ истеъмоли фош этилди
16:24 / 2025-02-17

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ташкилот томонидан 8 февраль куни Сирдарё вилоятида назорат тадбири ўтказилди.

Текширув жараёнида “P.M.G.” МЧЖга қарашли автомобиль газ тўлдириш компрессор станциясида газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолат сабабли давлат манфаатларига 5 миллиард 740 миллион сўм (2,2 млн. м³ табиий газ) миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ноқонуний ҳаракат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Прокуратура органига юборилди.

Маълумот ўрнида, мазкур тадбиркорлик субъекти томонидан 2024 йилда иккита АГТКШ (“S.A.L.” ва “M.G.” МЧЖлар)да ноқонуний газ истеъмоли фош этилган. Бунда давлатга етказилган зарар 28,3 миллиард сўмга тенг бўлган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА