Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда 6 аёлга ҳомиладорликка оид нафақа пуллари тўлаб берилмагани аниқланди
08:30 / 2022-02-04

Сирдарё вилояти Оқолтин туман адлия бўлими томонидан туман мактабгача таълим бўлимида ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланиши ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, Оқолтин туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида ишловчи Ч.Кўчаровага мактабгача таълим бўлимидан олинган маълумотга асосан, 2021 йил 26 декабрь ҳолатига тўланиши лозим бўлган 5 154 000 сўм, 9-сонли мактабгача таълим ташкилотида ишловчи З.Мўминовага 3 509 000 сўм, 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида ишловчи С.Мухаммадовага 2 818 000 сўм, 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида ишловчи Б.Абдирахимовага 5 481 000 сўм, 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида ишловчи О.Юлдошевага 3 867 000 сўм, 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида ишловчи Ш.Қодиржоновага 6 495 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат Оқолтин туман мактабгача таълим бўлими томонидан меҳнат шартномаси ҳамда 2002 йил 1 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 21-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари бажарилмаганлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

Шунга кўра, Оқолтин туман адлия бўлими томонидан мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги ташкилотларнинг 6 нафар ходимига тўланиши лозим бўлган ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пулларини бўлим ҳисобидан ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судига ариза киритилди.

Адлия аралашуви билан фуқароларнинг муаммоларига ечим топилди. Суд буйруғига асосан Оқолтин туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимидан фуқаролар фойдасига тўловлар ундирилиши белгиланди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА