Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда 45 минг 900 гектар ерга чигит экиб бўлинди
06:00 / 2022-04-11

Юртимиз бободеҳқонлари қуёшли илиқ кунлар, ернинг тобида етилганидан фойдаланиб чигит экиш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Сирдарё вилоятида жорий йилда 75 минг 500 гектар ер майдонига чигит қадалади. Шундан, 50 минг 165 гектарига “Султон”, 3 минг 286 гектарга “Ан-Боёвут-2”, 16 минг  896 гектарига “С-6524”, 4 минг 153 гектарига “Бухоро-102” ва 1 минг  гектарга янги навдаги  чигитлар  экилиши режалаштирилган. 
Вилоятда экиш майдонларига етарли 2 минг 163 тонна сифатли чигит таёрлаб қўйилиб, ҳудудлардаги чигит тарқатиш шахобчалари орқали фермер хўжаликларига еткзилмоқда. Мавсумда чигит  экиш ишларини унумли ташкил этиш, тез ва сифатли экиб олишини таъминлаш учун 356 та хайдов трактори, 946 та чопиқ трактори, 453 та сеялкалар (191 таси юқори унумли сеялкалар), 176 та ер текислагичлар, 493 та чизеллар ва 6 минг 913 та тишли бороналар таъмирдан чиқарилиб, ишга шай холатга келтирилган. 
Об-ҳавонинг яхшилигидан фойдаланиб чигитни тез кунларда сифатли экиб олишни таъминлаш учун 276 та отрядлар ташкил этилиб, экиш ишлари доимий назоратга олинган. Вилоятнинг ҳар бир туманида қишлоқ хўжалиги техникларига техник хизмат кўрсатиш мобил гуруҳлари ташкил этилиб, ёқилғи-мойлаш материаллари чигит экилаётган дала майдонига етказиб беришни узлуксиз таъминлаш тизими яратилган.

– Бугунги кунда вилоятда 45 минг 900  гектар майдонга чигит экиб бўлинди, – дейди  Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Султон Тожибоев. 
Чигит экиш ишларини сифатли, тез ва қисқа фурсатларда экиб бўлинишини таъминлаш юзасидан  Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва туманлардаги масъул ходимлар томонидан доимий мониторинг олиб борилмоқда. Вилоятда жорий йилнинг 15 апрелига қадар чигит экиш ишларини якунлаш кўзда тутилган.

Шуҳрат Суяров, ЎзА