Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда 40 та МФЙга компьютер жамланмалари тақдим этилди
16:24 / 2021-08-05

Сирдарё вилоятида аҳоли фаровонлиги ва маҳалла тизимининг ривожланиши йўлида ҳудудларда маҳалла фуқаролар йиғинларининг мавжуд моддий-техник базасини янгилаш, уларда иш самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан вилоятдаги 40та маҳалла фуқаролар йиғинига замонавий компьютер жамланмалари тақдим этилди.

– Жорий йилнинг 4 июнида маҳалламиз биноси фойдаланишга топширилиб зарур мебель жиҳозлари билан таъминланган эди, – дейди Мирзаобод туманидаги “Мирзачўл” МФЙ раиси Мустафоқул Тўраев. – Маҳалла идорасига берилган замонавий компьютер жамланмаси эса келгусида иш унумини янада сифатли бўлишига хизмат қилади.

– Вилоятда айни пайтда 236 та МФЙ фаолият олиб бормоқда, – дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ўлмас Мамадаминов. – Йил охиригача яна 76 та МФЙ янги компьютер жамланмалари ва мебель жиҳозлари билан таъминлаш кўзда тутилган.

Бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 4-бандига асосан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан фуқаролар йиғинлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш  юзасидан амалга оширилмоқда.

 

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат),ЎзА