Сирдарёда 33 916 та кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилди
Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасига 2021 йилнинг бошидан ҳозирги кунга қадар 33916 та ариза келиб тушган. Мазкур аризалар электрон дастур орқали кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида киритилган.
Шундан 29 003 та кўчмас мулк объектининг ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳозирда тўлов амалга ошириш жараёнда бўлган аризалар сони 2203 та, ДКП вилоят бошқармаси томонидан асослантирувчи сабабларга кўра рад этилган аризалар сони эса 1358 та.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун келиб тушган бироқ Давлат хизматлари орқали рад этилган аризалар 1310 тани ташкил қилмоқда. Айни дамда бошқармага 23 та янги мурожаат келиб тушган бўлиб, 19 та мурожаат қабул қилинди ва ҳуқуқий асослари текширилиб давлат рўйхатидан ўтказиляпти.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА