Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда 3 миллиард сўмлик ер майдонлари аукционда сотилди
12:38 / 2022-01-10

Сирдарё вилояти кадастр бошқармасининг маълум қилишича, 2021 йилда вилоятда 3 610 та (120 га) бўш ер участкаси аниқланган. Шундан 3 480 та (118 га) бўш ер участкаси ваколатли идоралар билан келишиш учун «yerelektron» дастурига киритилди.

Шунингдек «yerelektron» дастурига киритилган 3 480 та бўш ер участкасидан 1 569 таси аукционга чиқарилди.  384 таси (16 га) 2 миллиард 802 миллион сўмга фуқаро ва тадбиркорлар томонидан сотиб олинди. Шунингдек, вилоят кадастр бошқармаси томонидан 384 та ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилган.

Маълумот учун, 2022 йил 5 январь ҳолатига кўра, аукцион савдо майдончаларида сотувда бўлган бўш ер участкаси сони 1 428 та (66 га)ни ташкил этади.

 

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА