Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда 288 та сайлов участкаси тузилди
08:35 / 2023-05-27

8-Сирдарё Округ сайлов комиссияси раиси С.Саттаров бошқарган йиғилишда жорий йилнинг 9 июль куни мамлакатимизда ўтказиладиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари ва комиссия аъзоларининг вазифалари муҳокама этилди. Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳрида округ комиссиялари раис, ўринбосар ва котиблари иштирокида ўтказилган ўқув семинари мазмун-моҳияти хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, йиғилишда маҳаллий ҳокимликлар ва ҳарбий қисмлар тақдимномасига асосан округ ҳудудида 288 та сайлов участкаси тузилди.

Округ ҳудудидаги сайлов участкаларини тузишда сайловчиларга қулайлик яратишга алоҳида эьтибор қаратилди. Участкалар рўйхати маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Йиғилишда округ сайлов комиссиясининг иш режаси тасдиқланиб, комиссия аъзоларининг вазифалари тақсимланди. Округ комиссияси ҳузурида матбуот марказини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Комиссия аъзоларига гувоҳномалар топширди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ш.Суяров, ЎзА