Сирдарёда 1 миллион АҚШ долларлик қовун экспорт қилинди
Сирдарё вилоятида жорий йил ўтган 7 ойи мобайнида вилоят божхона бошқармаси томонидан қиймати 1 миллион АҚШ долларига тенг 2 550 тонна қовун экспорти божхона режимига кўра расмийлаштирилди.
Мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 60 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган бўлса, қолган қисми Латвия, Беларусь, Россия, Германия, шунингдек, қўшни Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилинган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг шу даврида вилоят божхона бошқармаси томонидан Россия, Латвия, Украина, Германия, Швеция, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон каби давлатларга қиймати 791 минг АҚШ долларлик 1920 тоннага яқин қовун экспорти расмийлаштирилган эди.
Ш.Суяров, ЎзА