French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилоятида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида «Уч авлод» учрашуви бўлиб ўтди
12:50 / 2021-09-17

Уч авлод учрашуви – ёшларга хос куч-ғайрат, ўрта ва кекса авлод вакилларининг бой ҳаёт мактаби бирлашган нуқта ҳисобланади.

Сирдарё вилояти бўйлаб ўтказилган бу тадбирга Гулистон шаҳрида жойлашган «Билимдонлар маскани»да старт берилди.  

Тадбирда вилоятнинг барча ҳудудларидан 2 минг нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар, кўп йиллик маҳоратга эга шижоатли ўрта ва кекса авлод вакиллари иштирок этди.  

Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев юртимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаолларга «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонларини тантанали равишда топширди.

[gallery-3929]

– Мирзачўлни ўзлаштириш, обод қилишда заҳматкаш аждодларимиз мислсиз қаҳрамонлик кўрсатган. Барча-барчамиз бирдам бўлиб, кўпни кўрган отахон, онахонларнинг насиҳат, ўгитларини олиб, дуолари билан бунёдкорликларни, ривожланишимизни янада юқори чўққиларга олиб чиқишимиз керак, – деди вилоят ҳокими.

Тадбир доирасида фаоллар учун Гулистон шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди. Унда иштирокчилар махсус сайёҳлик автобусида шаҳардаги бунёдкорлик ишлари, ўзгаришлар билан танишди.  

Тадбирнинг навбатдаги манзили саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби муҳим соҳаларда пешқадам ҳудудга айланиб улгурган Сирдарё тумани бўлди.  

Туман ўз кўрсаткичлари билан нафақат Республикамиз балки, хориж давлатларида ҳам ном қозонишида «Пенг Шенг», «Сирдарё Универсал Ойна», «Сирдарё Мега люкс», "Wанг до Гроуп» ва бошқа корхоналарнинг муносиб ўрни бор.

Aнжуман қатнашчилари «Сирдарё Универсал Ойна» МЧЖ,  «Сирдарё Мега Лукс» масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхоналари фаолияти, шарт-шароитлари билан танишди.  

Шундан сўнг иштирокчилар Сирдарё туманидаги «Пенг Шенг» қўшма корхонаси қошида қад ростлаган Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғига ташриф буюрди. Вилоятдаги барча туман-шаҳарларнинг бетакрор маданияти ва санъати, бугунги ҳаёти, турли соҳаларда эришаётган марралар акс эттирилган кўргазма ва композициялар уларда катта таассурот қолдирди.  

Тадбир сўнггида вилоятда яшаб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган турли миллат вакиллари томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар Ўзбекистон бағрикенг диёр эканлигининг ифодаси бўлди.                                

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат),ЎзА