Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сирдарё вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кўпайтириш, шунингдек, қилшоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 28 ноябрдаги ПҚ-431-сон қарорининг 6-банди “е” кичик бандига мувофиқ Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмайди ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилади.
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар асосида шакллантирилади.
Маблағлар Сирдарё вилоятида ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун артезиан қудуқларни қазиш, лотоклар ўтказиш, зовур қазиш ва дренажлар қуриш, трансформатор ўрнатиш ва электр энергияси тармоқларини тортиш, ташкил этилган инфратузилмаларни сақлаш, ёмғирлатиб суғориш тизимини жорий этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш ишлари билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади.
Жамғарма маблағлари Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан бошқарилади.
ЎзА