French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилоятида ўзлаштирилган инвестициялар таҳлили қандай натижани кўрсатмоқда?
18:29 / 2023-04-11

ТАШРИФДАН СЎНГ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали томонидан ўтган йил давомида Сирдарё вилоятида асосий капиталга инвестициялар кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Маълум қилинишича, 2022 йилда Сирдарё вилоятида асосий капиталга инвестициялар 12 575 млрд. сўмни ташкил этган.

Молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилганда, ўзлаштирилган инвестицияларнинг 15,5 фоизи корхона ва аҳоли маблағлари, 78 фоизи хорижий инвестициялар ва кредитлар, 6 фоизи давлат бюджети ва 4 фоизи банк кредити ҳамда бошқа қарз маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркибида ишлаб чиқариш, яъни, машина, асбоб-ускуна ва инвентарлар харажати 75,8 фоизни, но ишлаб чиқариш – қурилиш-монтаж ишлари харажатлари 22,7 фоизни ташкил этди.

Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 44 фоизи (5 512 млрд. сўм) Боёвут туманига, 16 фоизи (1 991 млрд. сўм) Ховос туманига тўғри келади.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 7 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бундан олдин вилоят қишлоқ хўжалигидаги ишлар ҳолати, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 2022 йил 6 октябрь куни ушбу вилоятга борган эди.

Б.Мелиқулова, ЎзА